Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Мексика: Запотланехо шаҳрида Ўликлар куни муносабати билан баландлиги 22 метрли Кантинфлас ва байрам рамзи Ла Катрина ҳайкаллари ўрнатилди.

Франция: Нанси шаҳрида талабалар университетга қабул, олий таълимни молиялаштириш, кундалик ҳаёт қимматлашиши масалалари билан боғлиқ муаммолар ҳал этилишини талаб қилиб кўчаларга чиққан.

Буюк Британия: Лондонда фаоллар Шетланд ороли яқинида, Шимолий Атлантикада жойлашган “Rosebank” нефть конини ўзлаштириш режасига қарши намойиш ўтказмоқда.

Филиппин: Сагада шаҳрида аҳоли “Барча авлиёлар куни” муносабати билан вафот этган яқинлари қабри ёнида гулхан ёқди.

АҚШ: Нью-Йоркдаги Гринвич-Виллиж хеллоуин паради иштирокчиси. 53-марта ўтказилган тадбирда 60 000 киши турли либосда намоён бўлди.

Хитой: Чаншу шаҳридаги “Bosideng” технология маркази роботи. Кийим-кечак фабрикасида ишлаб чиқариш ва маҳсулотни етказиб бериш жараёни сунъий интеллект ёрдамида бошқарилади.

Туркия: Йозгат вилояти Эймир шаҳри яқинида жойлашган Шебек довонида дарахтлар куз рангига бурканган.

Филиппин: Масантол шаҳрида аҳоли “Барча авлиёлар куни” муносабати билан сув босган қабристонда вафот этган яқинларини зиёрат қилмоқда. Мамлакатнинг соҳил бўйи ҳудудларида денгиз сатҳи кўтарилиши, ер чўкиши ва қурилиш ишлари туфайли тошқин кўпайган.

Ғазо: Шайх Радвон маҳалласида болалар очиқ майдонда “Қирол Шер” мультфильмини томоша қиляпти.
Фардона Яхшибоева, ЎзА