ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.
Жамму, Ҳиндистон: Мамлакат шимолидаги завод ташқарисида аёл ғиштларни қуритиш учун офтобга ёйиб чиқмоқда.
Верона, Италия: “Il Posto” вертикал рақс компаниясининг икки аъзоси Милано-Кортина қишки Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида чиқиш қилмоқда.
Сано, Яман: Хусий тарафдорлари АҚШ ва Исроил ҳужумига қарши намойиш чоғида Эроннинг улкан байроғини ёйди.
Ла-Пас, Боливия: Ниқобли намойишчи гендер асосидаги зўравонликка қарши Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган маршда иштирок этди.
Шероз, Эрон: Исроил ва АҚШ зарбаси қурбонларини дафн этиш маросими.
Найроби, Кения: Шаҳарнинг саноат ҳудуди ҳисобланган Гроганда кучли ёмғирдан кейин нефть билан ифлосланган хандақ узра уч шакл ҳосил бўлган.
Япония: Роҳиб Хиватари Матсури оташ устида юриш фестивали пайти ўз танасига иссиқ сув сепмоқда.
Телб-Авив, Исроил: Эрон Исроилга ракета зарбаси йўллагандан кейин ҳужум жойида ҳосил бўлган кратер.
Рио-де-Жанейро, Бразилия: Аёллар Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган намойиш пайти қўлларини чалкаштириб кўтармоқда.
Кувайт шаҳри: Дрон ҳужумидан кейин ёнаётган бино узра олов аралаш тутун ўрлаяпти.
Байрут, Ливан: Исроил авиа зарбасидан қочган бола Шаҳидлар майдонида очиқ ҳавода ухлаб қолган.
Фардона Яхшибоева, ЎзА