Дунё қиличбозлари Тошкентда жам бўлди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасида жаҳон кубоги босқичи старт олди ва 29 март кунига қадар давом этади.
Мусобақада мамлакатимиз қиличбозларидан ташқари АҚШ, Хитой, Япония, Корея Республикаси, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Венесуэла, Чили ва бошқа мамлакатлардан келган спортчилар яккалик ва жуфтлик баҳсларида рақобатлашмоқда.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, жаҳон кубоги босқичида Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова, Карина Курбанова, Дарина Бабажанова, Салима Рўзиева, Бибиайша Ҳусанбоева, Тўлқиной Бекбаулиева, Севара Ғаниева ва Наргиза Утебаева каби қиличбозларимиз терма жамоа сафида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
[gallery-28389]
Мусобақа дастурига кўра, бугун, 27 март куни спортчилар саралаш баҳсларида қатнашади. 28 март санасида яккалик баҳслар старт олса, соат 15:20 да жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Сўнгра ярим финал ва финал беллашувлари ташкил этилади. 29 мартда эса жамоавий баҳсларда ғолиб ҳамда совриндорлар сараланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА