Дунё 2008 йилгидек рецессияга дуч келадими?
Агар Ҳурмуз бўғози август ойида очилмаса, глобал иқтисодиёт 2008 йилги молиявий инқирозга ўхшаш пасайишга дуч келиши мумкин, дея хабар тарқатди “Bloomberg” нашри “Rapidan Energy Group” таҳлил фирмаси маълумотига таяниб.
“Rapidan Energy Group” маълумотига кўра, йўлак июль ойида очилиши эҳтимоли бор. Бу ҳолда нефтга талаб камайиши кунига ўртача 2,6 миллион баррелни ташкил этади ва ёзда “Brent” нефтининг спот нархи бир баррел учун тахминан 130 долларга кўтарилади.
Бинобарин, бўғоз июлдан кейин ҳам очилмаса, таъминот бўшлиғини қоплаш учун талаб янада пасайиши зарурати кучайиб, учинчи чоракда таъминот тақчиллиги кунига тахминан 6 миллион баррелни ташкил қилади.
Яқинда Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) бош директори Фотиҳ Бирол “Агар Ҳурмуз ёпиқ қолса, июль ва август ойларида глобал нефть бозоридаги вазият ёмонлашиши мумкинлигини таъкидлаганди. Унинг фикрича, ҳозирги салбий ҳолат аввалги барча энергетика инқирози давридагидан ҳам жиддийроқ.
Эрон атрофидаги кескинлашув Форс кўрфазидан глобал бозорга нефть ва суюлтирилган табиий газ етказиб бериладиган асосий йўналиш – Ҳурмуз бўғозини бутунлай тўсиб, нефть экспорти ва дунё саноатига таъсир кўрсатди. Аксар мамлакатларда ёнилғи ва саноат маҳсулотлари нархи ўсиши кузатилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА