Доллар, евро ва рубль курслари пасайди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, хорижий вальюталар, хусусан, доллар, евро ва рубль курслари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан арзонлашгани қайд этилди.
1 АҚШ доллари 9 547 сўм 5 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3 сўм 71 тийинга пасайган.
1 евро курси 10 585 сўм 77 тийин қийматда баҳоланиб, 34 сўм 68 тийинга арзонлашган.
1 рубль эса 155 сўм 6 тийинга тенглашиб, 1 сўм 53 тийинга арзонлашган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.