Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида дастлаб Президентимиз раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси учун партия фракцияси олдидаги устувор масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбари банк хизматларининг маҳалла даражасигача туширилгани яхши натижа бераётгани, айниқса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувонда тадбиркорлик муҳити тубдан ўзгариб, одамлар даромади ошаётганини таъкидлади. Келгуси 2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш, бунинг учун 40 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар тайёрлангани айтиб ўтилди.

Бу борада партиянинг Сайловолди дастурида ҳам муҳим вазифалар белгилаб олгани, шу боис партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари давлатимиз раҳбарининг аҳолини камбағалликдан чиқариш, даромадли қилиш борасидаги вазифа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда назорат-таҳлил тадбирларини йўлга қўйиши лозимлиги айтилди.

Шунингдек, фракция йиғилишида Президентимиз раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда тадбиркорлар билан мулоқотида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тадбиркорликни янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, қатор имтиёзлар бериш, қонунчиликни такомиллаштириш масаласи ЎзЛиДеПнинг келгуси беш йилликдаги устувор вазифаларидан бири экан, давлатимиз раҳбарининг бу борада белгилаб берган вазифалари ва ташаббуслари ижросида партия фракцияси аъзолари фаол бўлиши лозимлиги таъкидланди. Фикр-мулоҳазалар асосида бу йўналишдаги вазифалар белгилаб олинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар Президент ташаббуслари ижросида назорат-таҳлилни амалга ошириши лозим