Депутат ёшлар билан учрашди
Юқори Чирчиқ туманида ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Наримон Умаров ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова иштирок этиб, ҳудуд ёшларининг фикр ва таклифларини тинглади.
Эркин ва самимий муҳитда кечди мулоқотда ёшлар таълим тизимидаги долзарб масалалар, иш билан таъминлаш имкониятлари, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва фуқаролик фаоллигига оид йўналишларда фикр билдирилди.
– Бугунги ёшлар – эртанги тараққиёт пойдевори. Бизнинг вазифамиз уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун зарур шароит яратиш. Фикри бор ёшни эшитиш, ташаббускорни қўллаб-қувватлаш бу фақат сиёсий вазифа эмас, балки инсоний бурчдир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Наримон Умаров.
Жараёнда ёшлар орасидан партия фаолиятига қўшилиш, маҳаллий жамоатчилик ишларида иштирок этиш истагини билдирганлар ҳам бўлди. Бундай мулоқотлар “Адолат” СДПнинг “Инсон – жамият – давлат” тамойилига асосланган фаолиятининг муҳим қисми бўлиб, ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда катта аҳамият касб этади.
А.Мусаев,ЎзА.