Деҳлида беш қаватли бино қулаб тушди: қурбонлар бор
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрининг Сатя Никетан ҳудудида талабалар ётоқхонаси сифатида фойдаланилган беш қаватли бино қулаб тушди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жиддий жароҳатланган, шунингдек, камида 50 киши вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин.
Айни пайт воқеа жойида полиция, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишламоқда. Қутқарув амалиёти давом этмоқда.

Хабарда таъкидланишича, бино қулашдан олдин унинг ертўласида таъмирлаш ишлари олиб борилган, аммо қулашнинг аниқ сабаби ҳали аниқланмаган.
С.Раҳимов, ЎзА