Данғарада газоблок заводи очилди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакат бўйлаб очилишига старт берилган янги лойиҳалар қаторида Фарғона вилоятидаги Данғара туманида газаблок ишлаб чиқариш заводи ҳам фойдаланишга топширилди.
“Чинобод” МФЙ ҳудудида жойлашган янги лойиҳа 40 миллион доллар миқдоридаги хорижий сармоялар ҳисобига амалга оширилиб, унга илғор замонавий технологиялар ўрнатилди.



Корхонада 80 та янги иш ўрни ташкил этилди. Лойиҳа ишга туширилиши билан Данғара туманида ишлаб чиқариш кўлами кенгайиб, қурилиш материаллари саноатида янги имкониятлар яратилди.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА