“Цикада” вируси: болалар хавф остида(ми)?
Коронавирусининг янги штамми - “Цикада” бўйича касаллик ҳолатлари аллақачон 23 та мамлакатда қайд этилган.
Гарчи “Цикада” бошқа штаммларга қараганда хавфлироқ эканлиги ҳақида ҳали ҳеч қандай далил йўқлигига қарамай, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) болалар айниқса хавф остида бўлиши мумкинлигини билдирган.
Ушбу вирус “Омикрон”дан фарқ қиладиган генетик хусусиятларга эга, бу уни янада юқумли қилиши мумкин. Эски вакциналарнинг самарадорлиги пасайиши мумкин бўлса-да, мутахассислар эмлашлар ва яхши гигиена ишончли ҳимоя бўлиб қолишини таъкидламоқда.
С.Раҳимов, ЎзА