Чустда спорт инфратузилмаси яна бир замонавий иншоот билан бойиди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст тумани Наврўз маҳалласи ҳудудидаги Спорт мактабида Давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган замонавий мини-стадион фойдаланишга топширилди.
Тадбиркорлик ташаббуси асосида амалга оширилган лойиҳа учун ташаббускор тадбиркор Умиджон Исматуллаев томонидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Янги спорт иншоотида ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши ва турли мусобақаларни ўтказиши учун зарур шароитлар яратилди.
[gallery-31027]
Мини-стадионнинг очилиш маросимида Чуст тумани ҳокими Б. Салимжонов иштирок этиб, бу ерда ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Янги спорт маскани ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ҳудудда спорт инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА