Чортоқда янги ўқув йилига тайёргарлик қизғин
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги ўқув йили арафасида Наманган вилоятида таълим муассасаларини ўқув жараёнига тайёрлаш, ўқувчилар учун муносиб шароит яратиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган болажонларни “Билимлар куни”да муносиб кутиб олишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
2026/2027 ўқув йилида Чортоқ туманидаги 60 та умумий ўрта ва нодавлат таълим ташкилотида 4 минг 436 нафар болани биринчи синфга қабул қилиш режалаштирилган.
Айни кунларда таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, 53-умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилаётган ишлар нуронийлар, устозлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўрганилди.
[gallery-30977]
Ташриф давомида биринчи синфга қабул қилинадиган ўқувчилар учун тайёрланган “Президент совғалари” ҳам кўздан кечирилди. Болажонларга тақдим этиладиган совғалар, мактабда яратилган шароитлар ва янги ўқув йилига кўрилган ҳозирлик иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.
Мулоқотда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёш авлодга сифатли таълим бериш, уларнинг билим ва қобилиятини ривожлантириш учун яратилаётган имкониятлар хусусида фикр алмашилди.
Янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлаш учун мактаб жамоалари, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари ҳамжиҳатликда тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА