Чавандозларимиз Бишкекда шоҳсупага кўтарилди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида от спорти бўйича ўтган халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари конкур ва от йўрттириш йўналишларида муваффақиятли иштирок этди.
Жумладан, конкур бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи доирасидаги CSI1*-W 110 см. йўналишида юртимиз вакили Дилшод Шокиров “Lady” лақабли оти билан иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек,от йўрттириш бўйича CDI3* Grand Prix мусобақасида ҳамюртимиз Алина Шевцова “Zamperoni” оти билан иштирок этиб, биринчи ўриндан жой олди. Қувонарлиси, CDI1* тоифасида ҳам Алина Шевцова юксак маҳорат намоён этиб, “Nocito De Muze” лақабли тулпорида яна бир бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА