"Challenge Samarkand – 2026" мусобақасининг асосий беллашувлари ғолиблари аниқланди
Самарқандда ўтказилган "Challenge Samarkand – 2026" халқаро мусобақасининг асосий баҳслари якунланди.
Спортчилар ўрта масофага 1,9 километрга сузиш, 88 километр велосипед пойгаси, 21,5 километр югуриш беллашувларида маҳоратини кўрсатди.
Натижаларга кўра, профессионал спортчилар баҳсида эркаклар ўртасида биринчи ўринни франциялик Сам Лаидлов (3:34:57), иккинчи ўринни даниялик Эмил Ҳолм (3:35:37), учинчи ўринни Буюк Британия вакили Вилл Драпер (3:36:10) қўлга киритди.
Бу йўналишда ўзбекистонлик профессионал триатлончи Камрон Ходжаев маррага 13-бўлиб етиб келди
Аёллар баҳсида австралиялик Натали Ван Куворден (3:58:41) ғолиб бўлди. Кейинги ўринлар буюк британиялик Дэйзи Дэвис (3:59:49) ва испаниялик Сара Перез Салага (4:00:08) насиб этди.
[gallery-31398]
Мусобақада ҳаваскор спортчилар ўртасида эса яккалик, жамоавий ва турли ёш тоифасида ғолиблар аниқланди.
Турнир ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти ва халқаро триатлон федерацияси масъуллари иштирок этди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари