Бухорода халқаро фестивалга тайёргарлик қизғин
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳрида 2026 йил 15-17 май кунлари III Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади.
[gallery-29368]
Фестиваль доирасида Арк қўрғони, Лаби ҳовуз ва Пойи Калон мажмуаси каби тарихий масканларда кўргазмалар, концертлар, маҳорат дарслари ва миллий либослар намойиши ташкил этилади. Шунингдек, “Анъанавий заргарлик ва зардўзлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция, Ўзбекистон заргарлик ва зардўзлик санъатига бағишланган китоб тақдимоти ҳамда “Бухоро занданачиси: тарихи, типологияси ва қайта тиклаш масалалари” мавзусида халқаро симпозиум ўтказилади.
Тадбирда 38 давлатдан 120 нафардан зиёд хорижий меҳмон ва 300 дан кўп маҳаллий ҳунарманд иштирок этиши кутилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат)ЎзА