Бухорода “Сувчилар мактаби” очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида “Сувчилар мактаби” фаолият бошлади.
2023 йил 18 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда сув тежовчи технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинган эди. Шу мақсадда дастлаб, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида “Сувчилар мактаби” фаолияти йўлга қўйилган эди.
[gallery-15949]
“Сувчилар мактаби”да сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини оширишда биринчи навбатда фермерларни ўқитиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларга сув тежовчи технологиялардан фойдаланишнинг илғор усуллари бўйича билимлар берилади. Машғулотларга Туркия, Испания ва Хитой давлатларидан тажрибали мутахассислар жалб қилиниши режалаштирилган.
Соҳа мутахассислари томонидан тингловчиларга сувни тежовчи технологиялар турлари, афзалликлари ва уларнинг самарадорлиги, хорижий тажриба, замонавий суғориш тизимининг аҳамияти ва сувдан фойдаланиш маданияти, иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлик, субсидия, кафилликлар, солиқ имтиёзлари ва банк кредитлари, тупроқнинг сув хоссалари ва нам сақловчи технологияларини ўрганиш, хорижий тажриба, замонавий суғориш тизимларини қуриш, ишга тушириш ва ишлатиш тартиби бўйича амалий ва назарий билим берилади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА