Давлатимиз раҳбарининг Японияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида ўтказилган бизнес форум ва кунчиқар юрт тадбиркорлари билан учрашувларда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршидбек Самиев ҳам иштирок этди.

Жумладан, Япониянинг “Okamoto Corporation” компанияси  президенти Рютаро Окамото ва Х.Самиев савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратдилар. Самарқандда пахта етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ жараённи қамраб оладиган пайпоқ ишлаб чиқариш заводини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Ўзбекистоннинг Нагоя вилоятидаги фахрий консули сифатида кўп йиллар фаолият юритган Ҳироюки Ито билан учрашувда Япониянинг салоҳиятли тадбиркор ва йирик компанияларини Самарқандга жалб қилиш ва ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашди. Х.Самиев Булунғур туманида япониялик тадбиркорлар учун эркин иқтисодий зона ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Японияга сафар давомида Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари “Masui Co., Ltd.” компаниясининг Ўзбекистон бўйича масъул вакили Чинори Токита билан учрашув ўтказди.  

Мазкур компания Самарқанддан етказиб берилган хомашё асосида Японияда “SAMARQANDARYO” бренди остида сочиқ ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, янги лойиҳа таклифлари ҳамда компания вакилларининг 2026 йил феврал ойида Самарқанд вилоятига ташрифи масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, Самарқанд вилоятида тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Булунғур туманида япониялик тадбиркорлар учун эркин иқтисодий зона ташкил этилиши режалаштирилмоқда