Бухоро қадим гиламлари қўлда тўқилади
Бухоро шаҳрининг эски шаҳар ҳудудида жойлашган Меҳтар Амбар кўчасидаги 1636-1637 йилларда қурилган Мағоки Кўрпа масжиди янги қиёфа касб этди.
Бухоро шаҳрининг эски шаҳар ҳудудида жойлашган Меҳтар Амбар кўчасидаги 1636-1637 йилларда қурилган Мағоки Кўрпа масжиди янги қиёфа касб этди.Мазкур моддий маданий мерос объекти 2018 йилда ижарага бериш бўйича тузилган шартномага асосан “BUHORO NICE KARPET” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасига тўқимачилик саноатини (гилам тўқиш) ташкил этиш мақсадида фойдаланишга берилган эди.

2019 йилнинг ноябрь ойидан бошланган таъмирлаш-тиклаш ва асрашга оид ишлар жорий йилнинг январь ойида тугатилиб, ушбу мақсадлар учун жами 215 минг АҚШ доллари, шунингдек, хом ашё ва жиҳозлар учун 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланди. “BUHORO NICE KARPET” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг Ўзбекистондаги вакили Бахтиёр Майдунхожаевнинг таъкидлашича, туркиялик тадбиркор Мустафо Чалишкан томонидан инвестиция киритиш орқали объектда Бухоро қадимий гиламлари асосида қўлда гилам тўқиш учун айни пайтда 80 кишилик иш ўрни яратилган.
Мазкур объект жорий йилда иш бошлайди.
Мазкур объект жорий йилда иш бошлайди.