Бугун туғилган кун — Жаҳонгир Саримсоқов
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов 1973 йил 4 майда Самарқанд вилоятида туғилган.
Жаҳонгир Саримсоқов меҳнат фаолияти давомида қатор масъулиятли лавозимларда, хусусан, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилояти кенгаши раиси, Навоий вилояти Учқудуқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Учқудуқ туман ҳокими вазифасини бажарувчиси, Навоий вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ёрдамчиси, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси ўринбосари — ижрочи директори лавозимларида ишлаган.
Жаҳонгир Саримсоқов 1996 йилда Тошкент давлат университетини, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2020 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. 1998 йилда Франциянинг Ренн университетида илмий амалиёт ўтаган.
Жаҳонгир Саримсоқов 2018 йилдан халқаро истеъмолчилар ташкилоти — Consumers International бошқарув кенгаши аъзоси.
P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Сайтимизни кузатиб боринг!