Бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланади
Гап нима ҳақида бораётганлигини фаҳмлаб бўлдингиз чамамда – “Реал” ва “Барса” иштирок этмаган мундиал мундиал бўла олармикан?
16-маротаба ташкиллаштирилаётган кичик мундиал бугун Қатар давлатида старт олади. Тўғри, унда сиз ва биз ёқтирган, ишқибозлик қиладиган севимли клубларимиз бўлмас, лекин нима бўлганда ҳам бу расмий турнир, унда иштирок этувчилар шунчаки номигагина эмас, клуби, юрти шаъни, мухлислари учун жон олиб, жон беришади.
Хуллас, сиз ва биз кўникиб қолган, Жаҳон чемпионатининг энг кўп ғолиблари “Реал” ( 4 марта) ҳамда “Барселона” (3 марта) жамоалари иштирок этмасада Жаҳон чемпионати ўз муддатида, белгиланган тақвим остида стартга чиқади. Старти эса айнан бугунга, Тошкент вақти бўйича кечки оқшомга белгиланган. Унда қуйидаги клублар иштирок этишади:
“Ал Садд” (Қатар) – мезбон ва Қатар Юлдузлар Лигаси ғолиби;
“Ливерпуль” (Англия) – Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби;
“Фламенго” (Бразилия) – Ж.Америка Либертадорес Кубоги ғолиби;
“Монтеррей” (Мексика) – КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ғолиби;
“Ал Ҳилол” (Саубия Арабистони) – Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби;
“Эсперанс” (Тунис) – Африка Чемпионлар Лигаси ғолиби;
“Иенген Спорт” (Янги Каледония) – Океания Чемпионлар Лигаси ғолиби.
Мусобақа тақвими (Тошкент вақти билан берилган):
Ўтиш босқичи
11 декабрь 22:30
“Ал Садд“ (Қатар) - “Иенген Спорт“ (Янги Каледония)
Чорак финал
14 декабрь 19:00
1) “Ал Ҳилол“ (Саудия Арабистони) - “Эсперанс де Тунис” (Тунис)
14 декабрь 22:30
2) “Монтеррей“ (Мексика) – Ўтиш босқичи ғолиби
Бешинчи ўрин учун
17 декабрь 19:30
Чорак финал 1 мағлуби - Чорак финал 2 мағлуби
Ярим финал
17 декабрь 22:30
“Фламенго“ (Бразилия) - Чорак финал 1 ғолиби
18 декабрь 22:30
Чорак финал 2 ғолиби - “Ливерпуль“ (Англия)
Учинчи ўрин учун
21 декабрь 19:30
Ярим финал 2 мағлуби - Ярим финал 1 мағлуби
Финал
21 декабрь 22:30
Ярим финал 2 ғолиби - Ярим финал 1 ғолиби.
Клублар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига 2000 йилда асос солинган. Янги номдаги биринчи чемпионатга Бразилия пойтахти Рио де Жанейро шаҳри мезбонлик қилган. Илк мусобақанинг илк финалида шу юрт клублари ўзаро куч синашишган ва якунда “Коринтианс” “Васко Де Гама”ни мағлуб этганди. ФИФА шу йилдан эътиборан 1960 йилдан буён Токиода ўтказилиб келинган Қитъалараро Кубок номини Жаҳон чемпионати номи билан атай бошлади.
Шу кунгача мусобақада қуйидаги клублар бош совринни қўлга киритишган:
“Реал Мадрид” 4 (2014, 2016, 2017, 2018), “Барселона” 3 (2009, 2011, 2015), “Коринтианс” 2 (2000, 2012), “Интернасьонал” (2006), “Сан-Паулу” (2005), “Милан” (2007), “Манчестер Юнайтед” (2008), “Интер”(2010) ва “Бавария” (2013).