Британия қироли АҚШга сафар қилди
Буюк Британия қироли Чарлз III ва қиролича Камила давлат ташрифи билан АҚШга келди. Бу Британия монархининг сўнгги 20 йил ичида илк бор океан ортига сафар қилиши бўлиб, АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига тўғри келди.
“BBC” нашри ёзишича, Оқ уйда Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп билан ўтказилган мулоқотда икки давлат ўртасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган. Гарчи ташриф тантанали бўлса-да, у Эрон-Исроил масаласидаги келишмовчиликлар юзага келган мураккаб даврда амалга оширилмоқда.
Экспертлар фикрича, ушбу сафар охирги вақтларда совуқлашган муносабатларни қайта тиклаш йўлидаги муҳим дипломатик имкониятдир.
Ф.Яхшибоева, ЎзА