Боёвутда фуқароларга ер майдонлари берилди
"E-auksion" электрон савдо платформаси орқали Сирдарё вилояти Боёвут туманидан деҳқон хўжалиги юритиш учун ўтказилган очиқ танловда 95 нафар фуқарога ер майдони ажратилган эди.
Экин мавсуми бошланганлиги инобатга олиниб, фойдаланувчиларнинг ерга ўз вақтида ишлов бериш ва эртанги экин экишлари учун шароит яратиш мақсадида ер майдонларини ўлчаб бериш бошланди.


Хусусан, “Лайлаккўл” маҳалласида Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ва туман бўлими мутахассислари, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида 70 нафар фуқарога 17,5 гектар ер майдони белгиланган лот бўйича ўлчаб берилди.


Ер ажратилган 70 нафар фуқаронинг 39 нафарини “Ёшлар дафтари”, 1 нафарини “Темир дафтар” рўйхатида турувчилар ташкил этади.


Ш.Суяров,Ф. Тошматов(сурат), ЎзА