Бош вазир ўринбосари Сирдарёда
Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамованинг Сирдарё вилоятига ташрифи тўғрисида кеча хабар бергандик.
Вилоятга сафарининг иккинчи кунида З.Маҳкамова Боёвут туманида бўлиб, туман ҳокими Дилфуза Уралова ҳамроҳлигида Тинчлик маҳалласида “Обод маҳалла– обод кўча– обод хонадон” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

З.Маҳкамова тумандаги “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари билан ҳам суҳбатлар ўтказди.
Шунингдек, маҳалладаги обод бир хонадонда бўлиб, хонадон эгалари билан томорқада етиштирилаётган маҳсулотлар ҳамда томорқа ортидан келаётган даромад, маҳалладаги ишсиз аёлларни ҳам банд қилиш лозимлиги ҳақида суҳбатлашди.









Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири