Бу фикрни халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши раиси, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Ўктамжон Охунов Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган йиғилишдан сўнг ЎзА мухбири билан суҳбатда билдирди:

– Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига икки кунлик ташрифи лойиҳаларнинг бориши ва янги ташаббуслар таклифи бўйича муҳим қадам бўлди.   

Андижондаги “Янги Ўзбекистон” боғидаги халқ сайлида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном бериш ташаббуси илгари сурилгани, айниқса, биз, андижонликларни жуда руҳлантирди.   

Бу галги ташрифнинг бошқаларидан фарқи ҳам айни шу тарихий воқеа билан боғлиқ деб айтиш мумкин. Бобур Андижонга қайтди, бу, албатта, халқимизга кўтаринкилик, ғурур бахш этди.   

Ташрифнинг иккинчи кунида ташкил этилган йиғилишда  Президентимизнинг Андижон тараққиёти йўлидаги таҳлиллари ҳам эътиборимизни тортади. Энг қувонарлиси, давлатимиз раҳбари вилоят аҳли мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг олди қаторларида эканини таъкидлаганлари, биз, нуронийларга фахр-ифтихор бағишлади. Бу, ўз навбатида, қўшимча масъулият ҳам юклайди.   

Ҳозирги зиддиятли замонда Ўзбекистон ўзининг миллий тараққиётини давом эттираётганини кўриш мумкин. Бу давлатимиз раҳбари шижоати, оқилона сиёсат натижасидир.   

Батафсил YouTube ижтимоий тармоғида томоша қилишингиз мумкин.   

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/9kx9PmSjdcQ" title="Bobur Andijonga qaytdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Улуғбек ТЎХТАЕВ (видео), ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур Андижонга қайтди (+видео)