БН-350 реакторли илк АЭС қаерда қурилган?
Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида АЭСлар фаолияти муҳим ўрин эгаллайди.
Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида АЭСлар фаолияти муҳим ўрин эгаллайди. Шу боис, бу давлатларда экология ва атроф-муҳитни асраш мақсадида "яшил энергетика"дан фойдаланишга катта аҳамият қаратилган.
Бугунги кунда АЭСларни қуришда замонавий технологиялардан кенг фойдаланилмоқда. Бироқ бу соҳа ривожланишининг ҳам ўз тарихи бор. Масалан, БН-350 реакторли АЭСни олайлик
Тезкор нейронлар асосидаги БН-350 реакторли жаҳондаги илк АЭС айнан Марказий Осиё ҳудудида барпо этилганини кўпчилик билмаслиги мумкин.
Мазкур АЭС Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри ҳудудида барпо этилган. Манғистов атом-энергетика комбинати таркибидаги АЭС Марказий Осиёда биринчи қурилган станция мақомини олган.
Қуввати 350 МВтни ташкил этган ушбу станция 1973 йил 16 июлда фойдаланишга топширилган ва 1999 йилга қадар фаолият кўрсатган.
Атом элекр станциясининг ўзига хос жиҳати шунда эдики, у нафақат электр энергияси ва иссиқлик ишлаб чиқариш, балки Каспий денгизининг шўр сувини ядро реактори қуввати ёрдамида чучуклаштириб, уни Оқтов (собиқ Шевченко) шаҳрига етказиб берган.
Маълумот ўрнида, ҳозир бу каби тезкор нейронли БН-600 ва БН-800 реакторлар Свердловск туманининг Заречний шаҳридаги (Россия) Белояр атом электр станциясида ишламоқда.