Бизнес юритишдаги тўсиқлар камаймоқда (+видео)
Бизнес юритишда тўсиқларга дуч келмаётган тадбиркорлар улуши 72 фоизга етиб, 5 фоиз бандга ошди.
Энг юқори кўрсаткич қурилиш соҳасида (78%) қайд этилди. Кейинги ўринларда хизмат кўрсатиш соҳаси (74%), саноат (66%) ва қишлоқ хўжалиги (63%) жойлашди.
Бизнес юритишдаги асосий тўсиқлар орасида:
➖ солиққа тортиш билан боғлиқ муаммолар улуши 23 фоизга,
➖ банк тизими билан боғлиқ муаммолар эса 15 фоизга етди.
➖ Бошқа молиявий қийинчиликларга дуч келаётган тадбиркорлар улуши 11 фоизга ошди.
➖ Талаб етарли эмаслигини қайд этган респондентлар улуши эса 4 фоизга камайди.
М.Турдалиева,
И.Исматов (ЎзА)