Бешариқ тумани ғаллакорлари маррага етиб келдилар
Фарғона вилояти Бешариқ тумани ғаллакорлари 2026 йил ҳосили учун давлатга дон топшириш шартномасини ортиғи билан бажариб, вилоятда биринчилар қаторидан маррага етиб келдилар.
Жорий йилда 8 400 гектар майдонда парваришланган ғалладан давлатга 29 минг 100 тоннадан ортиқ дон топширилди. Ҳали дон майдонларининг ярми ўрилмаган. Бу юксак натижа 242 нафар фермер хўжалиги ва деҳқонларнинг фидокорона меҳнати самарасидир. Айни пайтда ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари қизғин суръатларда давом этмоқда. Айниқса, Ғофуржон Набиев, Абдуллаев Раҳматжон, Алишер Абдуваҳобов, Шалола Назирқулов, Элшодбек Маъмуров, Бўтабой Жуманов, "Кулолобод файзи" ҳамда Муборак Саидаҳмедова фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришиб, 1 гектаридан 90-100 центнергача ҳосил олиб, умумий ютуққа муносиб ҳисса қўшдилар.


Ялпи ҳосил туманда 70 минг тоннадан ошади, дейишмоқда соҳа мутасаддилари.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА