Жорий йил бошидан Бухоро вилоятида 6 нафар беморда ноёб буйрак трансплантацияси операциялари давлат тиббий суғурта маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилган. Вилоят маркази ва туманларда юқори технологик жарроҳлик амалиётларни жорий этиш мақсадида Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази билан меморандум имзоланган. Ушбу ҳамкорлик доирасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Қоракўл туманида тиббиёт тарихида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти бажарилди. 1992 йили туғилган бемор Бобомирзо Аслонов бир неча йилдан бери сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келаётган эди.

Операция Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Туманлараро қўшма шикастланиш ва юрак-қон томир марказида республика ва туман даражасидаги етакчи мутахассислар иштирокида амалга оширилмоқда.
Беморга унинг отаси Пано Хидиров донорлик қилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.