Беларусдан юк ортилган илк транзит рейс Шимолий денгиз орқали Хитойга йўл олди
Дунёда содир бўлаётган турли даражадаги қуролли тўқнашувлар туфайли жаҳон сув йўлидаги қатнов билан боғлиқ хавфсизлик долзарб муаммога айланди. Бошқача айтганда, давлатлар янги сув йўлларини қидирмоқда.
Масалан, “БелТА” телеграф агентлиги хабар беришича, Беларусдан ортилган юк билан биринчи транзит рейс Шимолий денгиз бўйлаб Хитойга йўл олди. Ушбу ахборот “Росатом” давлат корпорацияси ижтимоий тармоқ саҳифасига таяниб тарқатилган.
– Балкер саҳнида 77 000 тонна юк билан Россиянинг Уст-Луга портидан Хитой шимоли-шарқидаги Баюцюань бандаргоҳига йўл олди, – дейилган хабарда.
Кема белгиланган манзилга 13 октябрь куни етиб бориши кутиляпти.
А.Маматов, ЎзА