Байрам дастурхони тўкин бўлади
Янги йил байрами олдидан Нукус шаҳар “Деҳқон бозори”да ташкил этилган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси харидорлар билан гавжум.
Янги йил байрами олдидан Нукус шаҳар “Деҳқон бозори”да ташкил этилган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси харидорлар билан гавжум.Ярмаркада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар, фермер хўжаликлари, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа турли озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида терминаллар ўрнатилиб, тўловлар нақд пулсиз амалга оширилмоқда.
Амударё, Тўрткўл, Мўйноқ, Беруний ва Элликқалъа туманларининг фермер ва деҳқон хўжаликлари сифатли маҳсулотларини пешма-пеш етказиб бермоқда.
Элликқалъа туманидаги Ҳамро Аллаберганов раҳбарлик қилаётган "Обод диёр меваси" боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги шаҳарликларнинг байрам дастурхонига сархил мевалар тортиқ қилмоқда. Хўжалик боғбонлари икки кунда бир тоннага яқин дармондорига бой меваларни сотди.
– Бозорда сотувчи ва хиридорлар учун барча қулайлик яратилган, – дейди “Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамияти раиси ўринбосари Қаниёз Бойниёзов. – Ёпиқ павильонлардан ташқари, бозор олдидаги майдонда қўшимча равишда 50 ўрин ташкил этилди. Янги йил байрами арафасида ўтказилаётган бу тадбир халқимизга янада хуш кайфият бағишлаб, байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминламоқда.
Бундай байрам ярмаркалари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманлари марказларида ташкил этилган.