БАА ва Сьерра-Леоне Президентлари ўзаро муносабатни муҳокама қилди
БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Сьерра-Леоне Республикаси Президенти Жулиус Маъда Био билан учрашди. Бу ҳақда “WAM” ахборот агентлиги ёзган.
Томонлар ўзаро муносабатни янада мустаҳкамлаш, айниқса иқтисодий, савдо ва сармоявий соҳалардаги алоқаларни чуқурлаштириш масаласини муҳокама қилган. Қатор минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилган.
Абу-Дабидаги “Қаср ал-Баҳр”да бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат тараққиёти мақсадларига эришиш йўлидаги шерикликни кенгайтириш йўллари ҳам кўриб чиқилган.
Амирликлар етакчиси БААнинг Африка давлатлари билан муносабатни мустаҳкамлаш, барқарор ўсиш ва фаровонликка ҳисса қўшадиган бор имкониятлардан фойдаланишга қаратилган стратегик йўналишини қайд этди.
Сьерра-Леоне раҳбари БАА мамлакатини қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолади. У турли соҳалардаги ўзаро муносабатни янада ривожлантириш мақсадига содиқлигини таъкидлади.