БАА ва Миср биродарликни мустаҳкамламоқда
БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Қоҳирада Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси билан минтақавий ривожланиш ва қардошлик масалаларини муҳокама қилди.
Икки давлат раҳбарлари шанба куни учрашиб, ўзаро муносабат ва манфаатни таъминлаш мақсадида ривожланиш, иқтисодиёт ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини кўриб чиқишган. Бу ҳақда Амирликлар ахборот агентлиги WAM ёзган.
Томонлар мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдори экани тасдиқланди.