“Аждодлар изидан” интеллектуал танлови ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ҳамда Навоий ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Аждодлар изидан” интеллектуал танловининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда тарихий меросимизга бўлган ҳурматини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда турли куч тузилмаларида фаолият юритаётган ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўз билим ва заковатларини намоён этди.


Якуний натижаларга кўра, НКМК ОЙХТТЭ маркази, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм, вилоят Божхона бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда “Лочин” халқаро аэропортларни қўриқлаш бригадаси жамоалари ғолиблар сафидан жой олди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Бундай танловлар ёш ҳарбий хизматчиларнинг маънавий ва интеллектуал камолотида муҳим ўрин тутиб, уларни келгусида етук мутахассис ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилади.


А.Бўриев, ЎзА мухбири