Аёллар ва болалар ҳуқуқлари доимий ҳимояда
Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан Президент Администрацияси томонидан мониторинг ўтказилди.
Учрашув ва тадбирлар давомида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, вояга етмаган қизнинг фоҳишахонада сақлангани билан боғлиқ ҳолат ҳам танқидий муҳокама қилинди.


Бу каби аянчли ва оғир жиноятларга нисбатан мутлақо муросасиз муносабат шакллантириш, айбдорларнинг жавобгарлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, оғир жиноятлар бўйича адолатни таъминлаш мақсадида суд ва прокуратура органлари ўртасида ҳар ойлик ўзаро муҳокама платформаси йўлга қўйилади.


Хоразм вилоятидаги мониторинг ишлари давом этмоқда.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири