Аёл – нозик хилқат, деймизу...
Оила, жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки – хотин-қизларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадрияти.
Оила, жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки – хотин-қизларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадрияти.
Шу боис, мамлакатимизда аёлни улуғлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, нуфузини ошириш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тошкент шаҳар реабилитация ва мослаштириш марказида 8 март байрами муносабати билан “Аёл, бахт ва баҳор” мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда шу ҳақда сўз борди.
Халқимиз суйган санъаткор ва актёр, ижодкор зиёлилар иштирокидаги тадбир хотин-қизларга кўтаринки кайфият бағишлади.
– Ҳаёт турли синовлардан иборат экан, – дея кўзига ёш олиб, оҳиста сўзлади аёллардан бири. – Бошимга тушган ташвишлардан келажак ҳақида ўйлаш у ёқда турсин, яшагим ҳам келмай қолганди. Марказ ходимлари, психологлар ёрдами билан яна баҳор тароватини ҳис қилаётгандекман...
Тошкент шаҳар реабилитация ва мослаштириш маркази ходимлари ана шундай ҳаётнинг турли зарбаларига дуч келган хотин-қизларга низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш билан бирга ажралишларнинг олдини олиш ҳамда оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида кўмак бериб келмоқда.