«Атлас фестивали»га ҳозирлик (+видео)
Марғилон халқаро «Атлас байрами» фестивалига ҳозирлик кўряпти. Унга 40 дан зиёд мамлакатдан юздан ортиқ ҳунарманд, олим ва дизайнерлар келиш истагини билдирди. Фестиваль доирасида илмий-амалий конференция, B2B учрашувлар, логистика ҳамда ҳунармандчилик бўйича ҳудудлардан келган ёшларга семинар-тренинглар ўтказилади. Бу машғулотлар ҳозирданоқ бошлаб юборилди.
– Мақсад ҳунармандчиликни ривожлантириш, Ўзбекистонга туристларни чорлаш, минг йиллик тарихга эга номоддий меросимизни бутун дунёга тарғиб қилишдан иборат, – дейди Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов.

«Атлас байрами» ЮНЕСКО шафелигида ташкил этиляпти. Айни чоқда унинг иштирокчилари кела бошлади. Бурҳониддин Марғиноний мажмуаси байрам қиёфасига кирмоқда. Бу ерда ҳунармандлар ўз ижод намуналарини намойиш этади.

– «Атлас байрами» арафасида 5 кунлик халқаро тренинглар ўтказиляпти. У дунёга ном таратган уста Марина Касимбаева раҳбарлигида уюштирилган. Асосий мақсад қадрият ва анъаналарни сақлаш, – дейди «Ҳунарманд» уюшмаси раиси.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/15mtLhXEJ68" title="«Atlas festivali»ga hozirlik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА