Электр энергияси ва табиий газдан асоссиз қарздорлик келиб чиқиши одатий ҳолга айландими?
Ижтимоий тармоқларда истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаётганликлари ва тўлашни талаб қилаётганликлари ҳақида кўплаб хабарлар ёритилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаётганликлари ва тўлашни талаб қилаётганликлари ҳақида кўплаб хабарлар ёритилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан электр энергияси ва табиий газдан асоссиз ҳисобланган жами 2543 та нореал қарздорликлар ПК “Электрҳисоб” ва “Биллинггаз” дастуридан чиқарилиши таъминланди ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Хусусан, Қўқон шаҳар, А.Яссавий кўчаси, 36-хонадонда яшовчи фуқаро А.Аблякимова электр энергиясидан 16 млн. 965 минг сўм асоссиз ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Бюронинг Қўқон шаҳар бўлимига мурожаат қилган.
Бўлим томонидан Қўқон шаҳар электр таъминоти корхонаси ПК “Электрҳисоб” дастурига муқаддам асоссиз равишда 16 млн. 965 минг сўм миқдорида қарздорлик киритиб қўйилганлиги аниқланган ва мазкур қарздорлик дастурдан чиқарилган.
Қўқон шаҳар, Гулистон кўчаси 24-уйда яшовчи фуқаро О.Алиевдан Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими давлат инспектори 23 млн. сўм қарздорликни ўрганганида электрни ҳисобга олиш прибори бўйича қарздорлик мавжуд эмаслигини аниқлаган. Шу тариқа бу ҳақда бўлим раҳбариятига хабар берган.
Истеъмолчи О.Алиев ва мутахассислар иштирокида ўтказилган текширишда 23 млн. 311 минг сўм қарздорлик мутлақо асоссиз эканлиги аниқланган ва ҳисобдан чиқарилган.
Фуқаро О.Алиевни бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган мазкур муаммо Бюро ходимлари томонидан бир неча кун ичида ҳал қилиб берилганидан миннатдорлигини маълум қилди.
Шунингдек, фуқаро М.Рўзиевга 12 млн. 96,2 минг сўм, З.Ахуновага 10 млн. 720,2 минг сўм, М.Мухторовага 9 млн. 59,7 минг сўм, К.Деҳқонбоевга 11 млн. 424,6 минг сўм асоссиз ҳисобланган қарздорликлар ҳам ҳисобдан чиқарилган.