Арманистон TRIPP доирасидаги келишувни маъқуллади
Арманистон ва Америка Қўшма Штатлари TRIPP лойиҳаси доирасида стратегик ҳамкорлик бўйича доиравий келишув имзолади.
2025 йил август ойида Қўшма Штатлар, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Ереван Вашингтон ва учинчи томонлар билан TRIPP лойиҳаси учун доиравий ҳужжат ишлаб чиқиш устида иш бошланиши билдирилган декларацияни имзолаган эди. Мазкур ташаббус автомобиль ва темир йўл ҳамда нефть-газ инфратузилмаси барпо этишни назарда тутади.
TRIPP Озарбайжоннинг асосий қисмини Арманистон ҳудудидан ўтадиган 42 километрлик йўл орқали Нахчивон минтақаси ва Туркия билан боғлайди.
Май ойида Америка муҳандислик ва маслаҳат фирмаси – AECOM вакиллари TRIPP майдончасини ўргана бошлаган. Ушбу жамоа Давлат департаментининг Глобал инфратузилма ва инвестиция шериклик жамғармаси номидан иш юритиш учун Ереванга етиб келди.
С.Раҳимов, ЎзА