АҚШнинг бир неча йирик банки фаолиятида узилиш юз берди
Американинг энг йирик банклари "JP Morgan", "Bank of America", "Wells Fargo", "Chase Bank" ва "U.S.Bank" мижозлари фаолият узилишига дуч келди.
Бу ҳақда Беларуснинг “БелТА” телеграф агентлиги ТАСС машҳур интернет-ресурслар фаолиятини кузатувчи “Downdetector” портали маълумотига таяниб ёзган.
Маълумотга кўра, шикоят сони 7 200 дан ошган. Энг кўп арз “Chase Bank” фаолиятига тааллуқли – 4 400 га яқин. Фойдаланувчилар асосан амалиёт юритиш ва маблағни ҳисоб варағида акс эттириш билан боғлиқ муаммони қайд этган.
А.Маматов, ЎзА