АҚШ ва Эрон янабир-бирига зарба берди (+видео)
АҚШ ҳарбийлари сешанба куни Эрон ҳудудига зарбаларни қайта бошлаганидан сўнг Эрон ҳам Ироқ, Иордания, Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди, деб хабар қилди ВВС нашри.
Эрон Қизил Ярим Ой жамияти маълум қилишича, АҚШнинг ракета зарбалари оқибатида беш киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлган. Зарбалар Эрон жанубидаги тўй бўлаётган ҳудудга тушган.
АҚШ ҳарбийлари талофат оқибатларидан хабардор эканини, аммо ҳеч қачон қасддан тинч аҳолига зарба бермаслигини маълум қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Америка зарбалари Эроннинг Ҳурмуз бўғозига янги миналар ўрнатиш ва Иорданиядаги АҚШ базасига саккизта ракета билан ҳужум қилишга уринишларига жавоб эканини ёзди.
Трамп, агар Эрон бу сафар ҳам жавоб қайтаришга қарор қилса, унга қарши янги зарбалар берилишини ва улар анча кучлироқ ва юқорироқ даражада бўлишини айтди.
Эрон ахборот агентликлари эса минтақадаги АҚШ базаларига ракета ва дронлар орқали жавоб зарбалари бошланганини хабар қилди.
Эроннинг Tasnim агентлиги маълум қилишича, чоршанба куни эрталаб Эрон Иорданиядаги АҚШ денгиз пиёдалари базасига кенг кўламли зарбалар берган. Иордания Қуролли кучлари 13 та баллистик ракетани тутиб қолганини билдирди. Уларнинг 10 таси йўқ қилинган, учтаси эса аҳоли кам яшайдиган ҳудудларга тушган. Қурбонлар ва ярадорлар бўлмаган.
Шунингдек, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ироқнинг автоном ҳудуди бўлган Курдистондаги АҚШ базаларига ҳам зарба берган. Ҳужум натижасида техник хизмат кўрсатиш маркази, омборлар ва ускуналар йўқ қилинган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MAaEv3V-aSY" title="Aqsh va Eron yana bir biriga zarba beri" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Искандар Исматов, ЎзА