АҚШ Польшадан "Patriot" батареясини Яқин Шарққа ўтказишни сўрамоқда
АҚШ Польшадан “Patriot” ракетага қарши мудофаа тизими батареясини Яқин Шарққа ўтказишни талаб қилмоқда, деб хабар тарқатди “Rzeczpospolita” нашри.
Варшава ҳали бу маълумотга расман изоҳ бермаган.
Ҳозир Польша армиясида 16 учириш мосламаси ва тахминан 600 ракетадан иборат иккита “Patriot” батареяси мавжуд.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрондаги нишонларга зарба беришни бошлаган. Бунга жавобан, Ислом Республикаси Исроил ҳудудига, шунингдек Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий иншоотларига зарба бермоқда.
С.Раҳимов, ЎзА