АҚШ Green Card қоидаларини юмшатди
Трамп маъмурияти “Green Card”га даъвогарлар учун янги қоида эълон қилди. Бунда АҚШда истиқомат қилувчилар аризаси тасдиқланмагунча мамлакатни тарк этиши шарт, деб хабар беради “Kazinform” агентлиги.
WFTV эса бу чора ҳозирда Қўшма Штатларда истиқомат қилувчи ва доимий ҳуқуқий мақомга интилаётган шахсларга тааллуқли эканини маълум қилди.
Янги қоидага кўра, баъзилар учун истисно ҳолатлар бўлиши мумкин. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти мазкур сиёсат қонунга риоя қилган юқори малакали ариза берувчи ва тажрибали мутахассисларга жиддий таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.
“Fragomen” юридик фирмаси ҳамкори Кевин Майнерга кўра, H-1B иш визасига эга бўлган шахс бу талабдан озод қилинади. Ушбу визалар икки марталик бўлиб, АҚШда ноиммиграцион мақомга эга бўлганларга яшил карта олиш имконини беради.
Америка Иммиграция Адвокатлари Ассоциациясининг Ҳукумат ишлари бўйича катта директори янги сиёсат визаси муддати ўтиб кетгандан кейин мамлакатда қолган АҚШ фуқаролар ота-онаси, Қўшма Штатларга кўчиб ўтган компания ходими ёки визага эга бўлган шахс ва бошқа диний хизматчиларга мўлжалланганлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти аввалроқ 75 давлат фуқаролари учун иммиграцион визалар тўхтатилиши юзасидан тушунтириш берган эди.
Г.Сатторова, ЎзА