Жиззах вилоятидаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида “Апрель – коррупцияга қарши курашиш ойлиги” муносабати билан “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гаровидир” мавзусида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан худди шу мавзуда Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” МФЙда давра суҳбати ташкил этилиб, унда партия кенгаши, шаҳар адлия бўлими, Адвокатлар палатаси вилоят бошқармаси масъуллари, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши раиси Ориф Шукуров ва бошқалар сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини, ушбу иллатнинг жамият тараққиётига ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига путур етказишини, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиришини ҳамда халқнинг давлат сиёсатига бўлган ишончини кескин сусайтиришини таъкидлади.

– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳамкорлигида “Апрель – коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб белгиланди ва бу борада партия вилоят кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, аллақачон бир қатор тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириб келмоқдамиз, – дейди партининг Жиззах вилоят кенгаши раиси Ориф Шукуров. – Жумладан, партия кенгаши масъуллари томонидан жойларда мазкур ойлик доирасида давра суҳбатлари, учрашувлар, турли хил челленжлар ташкил этилмоқда. Бугунги қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гаровидир” мавзусидаги давра суҳбатимиз ҳам шулар жумласидандир.

Тадбирда Жиззах шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрист консульти Маҳфуза Ёқубжонова сўзга чиқиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик тўғрисида атрофлича маълумотлар берди.

Шунингдек, Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят бошқармаси адвокати Алиқул Сариқулов, йиғилганларга коррупцияга қарши фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан мавзулар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

                                         А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Апрель – коррупцияга қарши курашиш ойлиги"