Андижондаги устувор вазифалар, МИБ рейдлари, БМТдаги нутқ, ГЭС-1 музокаралари, Осиё ўйинлари ва Миллатлар лигаси – Қисқа хабарлар
Бугунги дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва машинасозликда ўз технологияларини яратиш бўйича белгиланган муҳим вазифалар, шунингдек, МИБнинг Қорақалпоғистондаги рейдларида қарздорлиги бор 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, дастуримиздан Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида глобал ва долзарб масаалалар юзасидан нутқ сўзлагани, Олмаотада “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳаси бўйича навбатдаги музокаралар ўтказилгани ҳамда Японияда давом этаётган ХХ Осиё ўйинларида академик эшкак эшиш бўйича ўзбекистонлик спортчиларнинг қўлга киритган янги медаллари ўрин олган.
Шунинг билан бирга, бугундан бошланадиган УEФА Миллатлар лигасининг 2026/27-йилги мавсуми тафсилотларига ҳам тўхталамиз.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибоев, ЎзА