“AMIRSOY”-2 босқичига старт берилди
Лойиҳага кўра, 2020-2024 йиллар оралиғида Бўстонлиқда 2400 ўринга мўлжалланган 4та ресторан, 105 ўринли 4 юлдузли ва 101 ўринли 5 юлдузли меҳмонхона қурилади.
Президентимизнинг 2020 йил 27 августдаги “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига кўра, Бўстонлиқ тумани ҳудудида катта ишлар бошлаб юборилди.
Ҳудудга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни кенг жалб қилиш учун зарур шарт-шароит, замонавий ва сифатли инфратузилмани яратиш мақсадида “Амирсой” тоғ-чанғи курорт мажмуаси қурилишининг иккинчи босқичига старт берилди.
Лойиҳага кўра, 2020-2024 йиллар оралиғида Бўстонлиқда 2400 ўринга мўлжалланган 4та ресторан, 105 ўринли 4 юлдузли ва 101 ўринли 5 юлдузли меҳмонхона қурилади. Шунингдек, 500 ўринли автотураргоҳ; осма йўллар, тоғ-чанғи кўтаргичлар, 16,8 км узунликдаги тоғ-чанғи трассаси; тоғ спорти, чанғи ва бошқа жиҳозларни ижарага бериш шохобчаларига эга бўлган кўп тармоқли марказ, бир қатор бассейн ва ҳордиқ чиқариш, дам олишнинг мавсумий турларини ташкил қилиш учун майдонлар қурилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг фармойиши билан ушбу лойиҳани тез ва сифатли амалга ошириш учун тегишли вазирлик ва идораларга қурувчиларга зарур бўлган ёрдамни вақтида кўрсатиш вазифаси юкланди.