Алпдаги кўчкилар, Юқори Ларсдаги раддия ва КХДР ядро арсенали: дунёда нималар бўлмоқда? – Хориж хабарлари
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Алп тоғларидаги глобал исиш туфайли юз бераётган рекорд даражадаги тош кўчишлари, Грузиянинг Юқори Ларс чегараси орқали 20 000 россиялик ўтгани ҳақидаги хабарни рад этгани ҳамда Туркиянинг Сурияда Исроилни тийиб туриш бўйича янги ҳарбий ва дипломатик режаси ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Сеул ва Вашингтоннинг КХДР ядровий каллаклар сони бўйича турлича баҳолашлари атрофидаги тафсилотлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Зиёвуддин Нуриддинов, Ёқубжон Мелибоев, Салимжон Обиджонов, ЎзА