Алимент тўлашдан бўйин товлаган ота 15 суткага қамалди
Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2024 йил 10-май кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Р.дан ундирувчи Б.А.нинг фойдасига унинг қарамоғидаги бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент пулларини ундириш белгиланган.
Шунга қарамасдан, қарздор алимент пулларини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги деярли 30 миллион сўмни ташкил этган. Шу сабабли, Мажбурий ижро бюросининг Беруний туман бўлими бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судига юборилган.
Жорий йилнинг 12-август куни ўтказилган суд мажлисида қарздор Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-пирим 4-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири