Александра Бармичева “Fergana Open” турнири финалида
Фарғонада ўсмирлар ўртасида J100 таснифига кирувчи “Fergana Open” халқаро теннис турнирининг яккалик баҳсларида ярим финал учрашувлари ўтказилмоқда.
Қувонарлиси, ўғил болалар ўртасидаги ярим финалда юртимиз вакили Маҳмудбек Бекназаров япониялик Сота Кагавани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа финалига йўл олди. Теннисчимиз ҳал қилувчи баҳсда яна бир ҳамюртимиз Абдураҳмон Каримов ва япониялик Юта Амано ўртасидаги учрашув ғолибига қарши кортга чиқади.
Қизлар ўртасида эса Александра Бармичева ярим финалда молдовалик Яна Семичинага қарши баҳс олиб бориши керак эди. Бироқ, рақиби учрашувда иштирок этмагани боис, Александра финал йўлланмаси учун хитойлик Жиайи Ванг билан куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА