Албания Президенти Имом Бухорий мажмуасида ҳайратланди
Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай Самарқанд билан танишувни Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан буюк муҳаддис бобомизнинг Ислом оламида тутган нуфузига мос тарзда янгидан бунёд этилган мажмуанинг улуғворлиги ва бу ердаги тарбявий-маънавий муҳит олий мартабали меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, Имом Бухорий ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берувчи инновацион музейни Албания етакчиси ҳайрат билан томоша қилди.
[gallery-29977]
– Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистоннинг энг бебаҳо бойликларидан бири. Шу билан бирга бу маскан дунё мусулмонлари талпинадиган муқаддас зиёратгоҳ. Ўзбекистонга ташрифим давомида менга ҳам бу қадамжони зиёрат қилиш бахти насиб этганидан хурсандман, – деди Албания Президенти Байрам Бегай.
Ғ. ҲАСАНОВ, А. ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА