Актамов Шоҳруҳбек Улуғбек ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қон айланиш тизими касалликларини таснифлашда информацион хусусиятлар тўпламини танлаш алгоритмлари” мавзусида
Актамов Шоҳруҳбек Улуғбек ўғли нинг 05.01.03-“Информатиканинг назарий асослари” ихтисослиги бўйича “Қон айланиш тизими касалликларини таснифлашда информацион хусусиятлар тўпламини танлаш алгоритмлари” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.09/2025.27.12.Т.01.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 6 май соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 108-уй. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Э-бино 101-хона.
Тел.: (99871) 207-59-42
e-mail : ilmiy_kengash@tuit.uz